Россия АҚШ ва Эрон ўртасида мулоқот ўрнатишга ёрдам беришга тайёр - Лавров

Эрон ва АҚШ ўртасида юз берган кескинликлардан сўнг Россия улар орасида музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14янв - Sputnik. Сешанба куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, иккала томон ҳам бунга ҳақиқатда қизиқиш билдирса, Москва АҚШ ва Эрон ўртасида мулоқот ўрнатишга ёрдам беришга тайёр, деб баёнот берди. РИА Новости хабарига асосан.

"Кўпчилик кескинликни камайтириш учун АҚШ ва Эрон ўртасидаги алоқаларнинг бошланишига ёрдам беришга ҳаракат қилди ва ҳаракат қилишда давом этмоқда. Биз Франция президенти (Эммануель) Макроннинг ташаббусини ва Япония Бош вазири Синдзо Абенинг ҳаракатларини ижобий қабул қиламиз. Агар томонлар бунга чинакам қизиқиш билдирса, биз ёрдам беришга тайёрмиз."- деди Шри-Ланкага ташриф буюрган Лавров.

Сўнгги ҳафталарда Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашди. Вашингтон Теҳронни айблаган Ироқдаги АҚШ элчихонасида ўтказилган норозилик намойишидан сўнг, АҚШ ҳарбийлари томонидан эронлик генерал Қассам Сулаймоний Ироқда бўлгани пайтида ўлдирилди. Эрон Америка ҳарбийлари жойлашган Ироқдаги базаларга зарбалар билан жавоб берди, аммо отишмада ҳеч ким жабрланмади. Сулаймонийнинг ўлдирилишидан кейин Ироқ парламенти чет эл қўшинларини мамлакатдан олиб чиқишга чақирди.