ТОШКЕНТ, 14 янв – Sputnik. Ўзбекистонда йирик халқаро авиация форумини ўтказиш режалаштирилган, деб маълум қилинди Sputnik мухбирига Транспорт вазирлигида.
Аввалроқ ОАВда ушбу тадбир феврал ойида бўлиб ўтиши ва унга дунёнинг етакчи авиакомпаниялари таклиф қилиниши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, форум ўтказиш вақти ва иштирокчилар рўйхати ҳозирча аниқланмаган.
Барча таклиф қилинган авиакомпаниялар тадбирда ўз техникаси билан иштирок этади, деб аниқлик киритилди вазирликда.
Ўзбекистон авиация саноати жадал ривожланмоқда. Хусусан, 2019 йил 1 октябрдан республиканинг 4 та шаҳарида - Нукус, Қарши, Термиз, Бухоронинг халқаро аэропортларида "очиқ осмон" режими жорий этилди. Бу хорижий самолётларга бу аэропортларга парвоз чекловларини олиб ташлашни кўзда тутади.