Россиянинг қайси ҳудудларига энг кўп мигрантлар келиши маълум бўлди

Ўзбекистонлик мигрантлар энг кўп Москва ва Москва вилояти, Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятларига ташриф буюрар экан.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Россия Ички ишлар вазирлиги тарқатган ҳисоботга кўра, меҳнат мигрантлари энг кўп Москва ва Санкт-Петербургга ташриф буюришар экан.

“Меҳнат патентларини асосан ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари олишади. Ушбу давлат фуқароларига ўтган йилнинг 9 ойи ичида 835,8 мингта патент берилди. Иккинчи ўринда Тожикистон - 416,2 мингта патент”, - дейилган хабарда.

Муассаса хабарига кўра, 2019 йилнинг январ ойидан сентябр ойига қадар Россия пойтахтида 335,5 мингта  патент берилган.

Ушбу давр мобайнида Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида  190 мингта, Москва вилоятида 168 мингта патент берилган.

Берилган патентлар сони бўйича кейинги ўринларда краснодар ўлкаси ва Свердловск вилояти туради.

Энг кам меҳнат патентлари Тува, Марий Эл ва Ненецк автоном округларига берилган.