Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 42,87 сўмга ошди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 янв – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 7 январдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 42,87 сўмга кўтарилди ва 9 550,76 сўм ташкил қилди.

Евро 11,55 сўмга ошди ва 10 620,45 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли ҳам 3,16 сўмга кўтарилиб, 156,59 cўмни ташкил қилди.