“Тўмарис” конидаги янги қудуқдан газ олинди

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасидаги “Тўмарис” кони 2018 йил август ойида очилган. Ҳозирда у ердан кунлик 720 минг куб метр газ қазиб олинмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Жорий йилнинг 11 январь куни “Тўмарис” конида навбатдаги 4-сонли янги қудуқ ишга туширилди. У ердан саноат миқёсидаги кунлик 110 минг куб метр табиий оқими олинди.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, ҳозирги кунда  кондаги жами 4 та қудуқдан кунлик 720 минг куб метр газ қазиб олинмоқда.

“Тўмарис” конидан қазиб олинаётган табиий газ қайта ишланиб магистрал газ қувурлари орқали истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Тўмарис” кони Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасида жойлашган. “Ўзбекнефтгаз” уни 2018 йил август ойида очган эди.