Осиё чемпионати-U23. Ўзбекистон Хитойга қарши майдонга тушади

Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатининг иккинчи турида ўзбекистонлик олимпиячилар хитойлик тенгқурларига қарши майдонга тушишади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Бугун, 12 январь куни футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида иккинчи тур учрашувини ўтказади. Ушбу турда ўзбекистонлик олимпиячилар хитойлик тенгқурларига қарши майдонга тушишади.

U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон Эрон билан дуранг ўйнади

Ўйин Тошкент вақти билан 18:15 да бошланади.

Терма жамоа иштирокидаги мазкур учрашувни қатарлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Сонгхла шаҳридаги сўнгги ўйинга Абдулраҳмон Ал-Жассим бош ҳакам этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки турда Любинко Друлович шогирдлари Эрон терма жамоасига қарши 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этишган эди.