Австралияда табиий офат сабаб юзага келган вазият иссиқ ва қуруқ об-ҳаво туфайли қийинлашмоқда. Айрим жойлардаги ёнғинлар шунчалик кучли, тутун эса шунчалик қуюқки, оловни ҳаводан ўчиришнинг имкони бўлмай қолди.
Мамлакат ҳукумати ёнғинни ўчириш учун барча техникаларни сафарбар қилган. Туну кун ўт ўчирувчилар ва кўнгиллилар ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилишмоқда. Ёнғин туфайли Австралиянинг жанубий-шарқий қирғоқларида кенг кўламли эвакуация амалга оширилмоқда.
Кўплаб юлдузлар ёнғинга қарши курашиш учун катта маблағлар ажратишмоқда. Хусусан, актёр Леонардо Ди Каприо уч миллион доллар, актриса Николь Кидман ва қўшиқчи Николь Кидман икки киши учун бир миллион ажратишди. Қўшиқчи Кайли Миноуг қутқарувчилар ҳисобига 500 минг доллар ўтказди.