Эрон Олий раҳбари Боинг ҳалокати бўйича тергов натижаларини ошкора эълон қилишни буюрди

Киевга учаётган Боинг чоршанба куни эрталаб Теҳрон аэропортидан учиб чиққач, қулаб тушди. Ҳаммаси бўлиб 176 киши ҳалок бўлди: Эрон, Украина, Канада, Германия, Швеция ва Афғонистондан 167 йўловчи ва тўққиз экипаж аъзоси.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Эроннинг Олий раҳбари Али Хумайний расмийларга хато оқибатида уриб туширилган Украина самолёти ҳалокати бўйича тергов натижаларини эълон қилишни буюрди, дея хабар беради IRIB давлат телевидениеси.

Эрон Украина самолётини бехосдан уриб туширганини тан олди

"Олий раҳбарга мамлакатнинг ҳаводан ҳужум мудофаасидаги хатолик ҳақида хабар берилиши билан, у ушбу масалани ўрганиш учун мамлакат Миллий хавфсизлик Олий кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирди ва воқеа сабаблари ва тергов натижалари ҳалол ва ошкора эълон қилинишини тасдиқлади", - дейилади IRIB хабарида.

Киевга учаётган "Украина ҳалқаро авиалиниялари" компаниясининг Боинг 737-800 борти чоршанба куни эрталаб Теҳрон аэропортидан учиб чиққач, бир неча дақиқадан сўнг қулаб тушди. Ҳаммаси бўлиб 176 киши ҳалок бўлди: Эрон, Украина, Канада, Германия, Швеция ва Афғонистондан 167 йўловчи ва тўққиз экипаж аъзоси.

Шанба куни мамлакат Қуролли кучлари Украина Боинг самолётини тасодифан уриб юборганини, бехосдан инсон омили айбдорлиги кўрсатилди: самолёт Эрон ҳарбий объекти яқинида учаётганда душман самолёти деб қабул қилиниб уриб туширилди. Эрон президенти авиаҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди ва чуқур афсусдалигини айтди.