Тожикистон билан чегарада отишмалар туфайли қирғиз қишлоғи эвакуация қилинди

Қирғиз-тожик чегарасидаги нотинчлик тўфайли бир қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинди, чегарачилар ўққа тутилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Қирғизистоннинг қишлоғи аҳолиси Тожикистон билан чегарада можаро туфайли эвакуация қилинган, бу хақда Боткен вилояти маъмурияти матбуот хизматига асосланиб, РИА Новости хабар бермоқда.

"Тожикистон билан чегара яқинидаги Кўктош қишлоғи аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вақтинча уйларидан мактаб биносига кўчирилди", - деди манба. Шунингдек, маъмурият вакилининг сўзларига кўра, чегара ҳудудида жойлашган Дахма тумани аҳолиси ҳам хавфсиз жойга эвакуация қилинган.

Қирғизистон Давлат чегара хизматининг маълум қилишича, жума кунига ўтар кечасида, номаълум шахслар бир нечта машиналарга ва қирғиз аҳолисининг уйлариига тош отганлар. Фавқулодда вазият жойига етиб келган чегарачилар кичик калибрли қуроллардан ўққа тутилди. Давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, ўқ отиш Тожикистон ҳудудидан олиб борилган.

"Айни пайтда отишма тўхтатилди. Давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмида вазият нисбатан барқарор. Хусусан, Боткен вилоятида жойлашган чегара бўлинмалари хизматни кучайтирилган тартибда олиб бормоқда", - дейилади чегара хизмати хабарида.

Давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисми вақти-вақти билан маҳаллий аҳоли ёки икки мамлакат чегарачилари ўртасидаги зиддиятлар ҳудудига айланди. Асосий сабаб - чегаралар қатъий делимитизация қилинмаганлиги боис иккала давлат чегаралари қаердан ўтаётганлигини аниқлаш имкони йўқлигида.