Туризм соҳасига 1,1 миллиард долларлик инвестиция киритилди

Ўзбекистонда сайёҳлар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш мақсадида 1,1 млрд миқдоридаги 26 инвестиция лойиҳалари бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Ўзбекистонда сайёҳлар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш мақсадида 26 та инвестиция лойиҳаларига қўл урилган. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.

Туристик хизматлар экспорти 26 %га ошди

Қўмита ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда 1,1 млрд доллар миқдоридаги 26 инвестиция лойиҳалари бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳалар мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун қулайликлар ва замонавий шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, бу бўйича мамлакатда меҳмонхоналар қурилади ва реконструкция қилинади, санаториялар, соғломлаштириш комплекслари қурилади, спорт-рекреация зоналари яратилади.

Бундан ташқари туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонга АҚШ, Япония, Германия, Италия, Хитой, Индонезия, Россия каби мамлакатлардан 30 ОАВнинг 160 дан ортиқ вакиллари ташрифи уюштирилган.

Шунингдек, сайёҳларни жалб этишда турли оммавий-маданий кўнгилочар тадбирларга ҳам эътибор берилмоқда.

Ҳозирда маданий кўнгилочар тадбирларни мувофиқлаштириш мақсадида Қўмита тузилмасида Конгресс ва кўргазмалар маркази ташкил этилмоқда.