ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Америка махсус хизматларида Эрон генерали Қосим Сулаймонийнинг АҚШга ҳужум қилиш бўйича "режалари" тўғрисида аниқ маълумот бўлмаганлигини тан олди. РИА Новости хабарига асосан.
“Ҳеч қандай шубҳа йўқки, қатор ҳужумлар бўлган. <...> Биз қачон, қаерда бўлишини аниқ билмаймиз. Аммо бу ҳақиқатда бўлган”, - деб таъкидлади Помпео Fox News’га берган интервьюда.
АҚШ ҳарбийлари 3 январда Эрон генерали Қосим Сулаймонийни ўлдиришди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Сулаймоний элчихоналардан бирида портлаш содир этишни режалаштирганлигини айтди. Бироқ аниқ далилларни келтирмади.
Эрон Эроқдаги АҚШ ҳарбий базаларига ракета зарбасини берди.
Шундан сўнг, Трамп Вашингтон ўз ҳарбий қудратини намойиш қилишни истамаётгани, бунинг ўрнига Теҳронни янги санкциялар кутаётганини маълум қилди.
Сулаймонийнинг ўлдирилишидан кейин Конгрессдаги демократлар ва баъзи республикачилар Қўшма Штатлар маъмуриятидан бу ҳаракат сабабларини тушунтиришни талаб қилишди. Улар учун махсус ёпиқ брифинг ўтказилди, аммо бу қонун чиқарувчиларнинг саволларига жавоб бермади.
Пайшанба куни демократлар кўпчиликни ташкил этадиган АҚШ Вакиллар палатаси Трампнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар қилиш ҳуқуқини чекловчи резолюцияни қабул қилди. Оқ уйда бу ҳужжатни танқидга учради, у қонун кучига эга эмас ва мажбурий эмаслигини айтилди.