"Турк оқими"га старт берилиши Россия учун навбатдаги ғалабадан ҳам муҳимдир

Россия ва Туркия раҳбарлари Сербия президенти ва Болгария бош вазири иштирокида "Турк оқими" газ қувурини расман ишга туширишди.
Sputnik

Ирина Алкснис

Куннинг бошқа ҳодисалари (Теҳроннинг Ироқдаги Америка ҳарбий базасига ракета ҳужуми ва Эрондаги Украина лайнери ҳалокати), шунингдек, Яқин Шарқдаги вазият туфайли халқаро безовталикни ҳисобга олган ҳолда, ушбу воқеа ахборот кун тартибида йўқолиб кетиши ҳам мумкин эди. Аммо бунинг ўрнига газ қувурининг очилиш маросими нафақат Россиянинг нафақат минтақада, балки бутун жаҳондаги янги ўрни ва роли рамзи бўлиб хизмат қилиши мумкин.

"АҚШ ҳаракатлари ҳатто ҳайратланарли". "Турк оқими" очилиши ҳақида сиёсатшунос

Яқинда, бир неча ой олдин, Турк оқимининг бошланишига бағишланган таҳлилий лейтмотив аниқ ва содда бўлар эди: Россия яна уддалади! Рақиблар томонидан ташкиллаштирилган барча қийинчиликлар ва тўсиқларга қарамай, мамлакатимиз олдинга қўйган ва амалга ошириб бўлмайдиганга ўхшаган ишларни уддалади.

Фақат ҳозирги воқеалар фонида мутлақо тўғри фикр сезиларли даражада ўз аҳамиятини йўқотди ва яна бир ғоя пайдо бўлди: Россия қўзғолонлар дунёсида тартиб, барқарорлик ва хавфсизликнинг таянчи сифатида намоён бўлмоқда.

Бир неча йиллар давомида Россия коллектив Ғарб томонидан дунё тузумини изчил ва атайлаб бузган; муртад сифатида, нарсаларнинг белгиланган тартибига қарши давлат сифатида қабул қилинган.

Бу айбловдарда иккита тузоқ назарда тутилган. Бир томондан, ҳозирги тизим энг яхши имконият эканлиги таъкидланди, чунки уни демократияни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ўзида мужассам этган ёрқин Ғарб дунёси бошқаради. Бошқа томондан, ҳатто тизимнинг номукаммаллиги ва камчиликлари Москва томонидан илгари сурилган бетартибликдан ҳам яхшироқ эканлиги назарда тутилди ва бу иддао кўпчилик учун энг таъсирлироқ эди.

"Турк оқими"га старт берилиши Россия учун навбатдаги ғалабадан ҳам муҳимдир

2010-йил ўрталарига келиб, сайёранинг катта қисми Ғарб томонидан қурилган дунё тартибига нисбатан ҳафсаласини йўқотди. Ўша пайтдаги инқироз ва таназзул жараёнлари ҳаммага аён бўлди ва тегишли давлатлар расмийларининг содир бўлаётган воқеаларга муносабати, масалан, 2015 йилдаги Европадаги миграция инқирози каби фавқулодда тешикларни ямаш характерига эга эди. Аммо, умуман олганда, "оз бўлса ҳам тартибнинг борлиги, унинг умуман йўқлигидан кўра яҳшироқ " деган ёндашув адолатли, шунинг учун Россиянинг хатти-ҳаракатлари жуда кўп кучлар, шу жумладан, дунё истеблишментига кўп ҳам ҳайриҳоҳлик билдирмайдиган кучлар ўртасида салбий муносабатни келтириб чиқарди.

Аммо Россия ҳар он қулаши эҳтимоли бор тизимни ларзага солаётгани аслида янги тизимни шаклланаётгани эди.

Халқаро майдонда деярли барча йўналишларда кескинлик кучаймоқда, ҳатто энг яқин шериклар ўртасида ҳам зиддиятлар кучаймоқда. Яқин Шарқ узоқ вақт давомида муқаддам кўрмаган зиддиятлар авж олишини бошдан кечирмоқда ва минтақанинг деярли барча мамлакатлари умумий портлаш тугунига боғланган. Ироқдан – имкон қадар тезроқ - Германия, Словакия, Хорватия ўз ҳарбий кучларини чиқариб кетишяпти. Рўйхат кенгайиши эҳтимоли бор. Кемаларнинг Ормуз кўрфази орқали транзити тўхтатилди. Кўплаб авиакомпаниялар, шу жумладан Аэрофлот, Эрон орқали парвозларни вақтинча тўхтатиб қўйдилар. Барча соҳа мутахассислари Учинчи Жаҳон уруши бошланиши ҳақида хавотирда. Бозорлар пасаймоқда, нефть ва олтин нархи ошмоқда.

Путин ва Эрдўғон “Турк оқими”ни ишга туширишди

Мана шу фонда Владимир Путин бир неча ой олдин режалаштирилганидек "Турк оқими" ни очиш учун Истамбулга учиб келди. Жаҳон қайнаб турган бир вазиятда, Россия ҳеч қандай ташқи бўронлар ҳам силкита олмайдиган режа асосида ишлаш намунасини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, унинг таъсири шунчалик каттаки, ёнидаги, бошқа ҳолатларда қаттиқ баёнот ва қадамларга мойил кучлар янада тинч ва мувозанатли позицияни эгалламоыда. Гап хусусан, вақти-вақти билан Москва билан келишмовчилик (сўнгги изоҳлар Ливия билан боғлиқ) туфайли тез-тез қаттиқ норозилик билдирадиган лекин, умуман олганда, мавжуд ҳамкорлик доирасида доимий равишда ҳаракат қилувчи Туркия ҳакида ҳам бормоқда.

Россия дунёни хаосга айлантирмаслик ва янги глобал тизимни қуриш функцияларини бажаришга тайёр бўлган ва ҳозирда бажараётган янги йиғин пунктига айланди. Бундан ташқари, Москва ҳамма учун содда ва тушунарли қоидаларни таклиф қилмоқда: прагматизм ва ўзаро манфаатли тамойиллар бўйича конструктив ҳамкорлик. Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг намунаси бу ерда янада уринли, чунки давлатлар тарихий равишда "табиий геосиёсий рақиблар" деб ҳисобланиб, уларнинг орасидаги зиддиятларни енгиб ўтишнинг иложи йўқ эди. Бироқ, Москва бунга эришди.

"Йўқ қил ёки қайтар": АҚШ Туркияни Россия С-400 ларидан "қутулишга" чақирмоқда

"Турк оқими"нинг очилиш маросимида Владимир Путин иккала давлат "халқларимиз ва бутун Европа ҳамда бутун дунё халқлари манфаати учун ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик намунасини кўрсатди", дегани бежиз эмас. Яқин Шарқда ҳам, дунёнинг қолган қисмида ҳам Россия президентининг сўзлари худди шундай таклиф билан уларга тўғридан-тўғри мурожаат сифатида қабул қилинадиган пойтахтлар етарли. Ва содир бўлаётган безовта қилувчи воқеалар кўпчиликни ушбу таклифни қабул қилишга ундаши мумкин - ахир, сўнгги йилларда Москва, ҳатто энг оғир вазиятларда ҳам ўз сўзлари учун жавоб беришини бир неча бор исботлаб келмоқда ва бунда унга етадигани ҳозирча йўқ.

Турк оқимининг очилиши бунинг яна бир тасдиғидир.