Мигрантлар орасида аёллар сони кўпаймоқда

МДҲда мигрантлар орасида аёллар сони кўпаймоқда, бу дегани  мигрантларнинг болалари сони ҳам кўпаяди, дегани, дейди россиялик эксперт.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Бир неча йил олдин Россияга ишлаш учун асосан балоғат ёшига етган эркаклар ёлғиз келишган бўлса, бугунги кунда меҳнат мигрантлари орасида аёллар сони ҳам ошмоқда, деб ҳисоблайди Россия Фанлар академиясининг Халқ хўжалиги прогнози институти такчи мутахассиси Дмитрий Полетаев.

“90-йиллар бошида меҳнат мигрантлари – асосан эркаклар бўлган бўлса, кейинчалик улар билан секин-аста турмуш ўртоқлари ҳам кела бошлаган. Бугун эса келаётган аёллар орасида ёлғиз аёллар ҳам кўп”, - деб ҳисоблайди Полетаев.

Мутахассис фикрига кўра, мигрантлар орасида аёллар сони кўпайиши – бу умумжаҳон тренди. Аёллар сони ошиши – мигрантлар болаларининг ҳам сони ошишини билдиради, дейди эксперт.

Шунингдек, турли ёшдаги мигрантлар ҳам кела бошлади. Олдинлари асосан ўрта ёшли бирор мутахассисликка эга бўлган кишилар келган бўлса, ҳозир ҳеч қандай иш тажрибасига эга бўлмаган ёш фуқаролар ҳам келмоқда.

Шуниндек мигрантлар орасида қишлоқдан к елган кишилар сони ҳам ошмоқда. Демак келаётган кишиларнинг аксарияти олий маълумотга эга эмас, рус тилини билиш даражаси ҳам анча паст. Охирги вақтларда миграция соҳасида ана шундай трендлар кузатилмоқда.