Амударёдаги хонадонларнинг бирида бутун бошли оиланинг жасади топилди

Туманнинг Қипчоқ маҳалласида 27 ёшли фуқаронинг хонадони ётоқхонасидан унинг турмуш ўртоғи ҳамда икки яшарлик қизининг жасадлари топилган. Уй эгасининг жасади эса омборхонада осиғлиқ ҳолда топилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Қорақалпоғистоннинг Амударё  туманида она ва боланинг ўлдирилиши ва хонадон эгасининг жонига қасд қилишига қўл уриши юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси ахборот хизмати маълумот берди.

Бухоро шаҳрида рўй берган ёнғинда 5 ёшли қизчанинг жасади топилди

хабарда ёзилишича, туманнинг Қипчоқ маҳалласида истиқомат қилувчи 27 ёшли С.Д.нинг хонадони ётоқхонасидан унинг турмуш ўртоғи Ф.Ш. ҳамда икки яшарлик қизи А.С.нинг жасадлари топилган.

С.Д.нинг юзи, жағ ва бўйин соҳасида турли тан жароҳатлари бўлган ҳолда топилган. Вояга етмаган қизи А.С.да ҳам бўғишга хос қотиллик аломатлари бўлган.

Хонадон омборхонасидан эса уй эгаси бўлган С.Д.нинг ўз жонига қасд қилиб, ўзини ўзи осиб вафот этган ҳолдаги жасади топилган.

Ҳолат юзасидан  ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми (икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.