АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашида Эрон билан музокараларга тайёрлигини маълум қилди

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили эрон генерали Касем Сулаймонийнинг ўлдирилиши, давлатга ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқини берувчи БМТ Низоми 51 моддаси билан "ўзини оқлашини" айтган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Келли Крафт Хавфсизлик Кенгашига хат йўллади, мактубда Вашингтоннинг минтақада зиддиятни пасайтириш учун Эрон билан дастлабки шартларсиз музокара ўтказишга тайёрлиги маълум қилинган. Бу ҳақда ҳужжатга таянган ҳолда Рейтер хабар берган.

Эрон олий етакчиси генерал Сулаймоний ўлими учун АҚШдан қасос олишга ваъда берди

Крафт сўзларига кўра, Қўшма Штатлар "халқаро тинчлик ва барқарорликка эрон режими томонидан таҳдид ва эскалацияга йўл қўйилмаслигига" интилмоқда.

Бундан ташқари, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили эрон генерали Касем Сулаймонийнинг ўлдирилиши, давлатга ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқини берувчи БМТ Низоми 51 моддаси билан "ўзини оқлашини" айтган.

Аёл шунингдек, АҚШнинг 2019 йилнинг 29 декабрида "ал-Хашд аш-Шааби" шия кўнгилли қўшинларига берган авиазарбаси Эрон ва у томонидан қўллаб-қувватланадиган турли гуруҳларнинг америка кучлари ва Яқин Шарқдаги манфаатларига томон уюштирган бир қатор хужумларига жавобан амалга оширилганини қайд этиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, январ ойи бошида Вашингтон Сулаймонийни ўлдириш бўйича операцияни амалга оширди, Эрон бунга жавобан Ироқдаги америка қўшинлари жойлашган авиабазаларга ракеталар ёрдамида зарба берди. АҚШ ҳарбий қўшинлари бу хужумда зарарланмаган.