Украина самолёти қулаган жойда қутқарувчилар ишламоқда - видео

Теҳрон халқаро аэропорти яқинида, Украинанинг Boeing-737 йўловчи самолёти қулаган жойида қутқарувчилар ишламоқда. Энг сўнгги маъулмотларга кўра фожеада 179 киши қурбон бўлган.
Sputnik

Бугунг тонгда Теҳрон аэропортидан осмонга кўтарилган "Украина халқаро авиалиниялари" компаниясининг Boeing-737 йўловчи самолёти бир неча дақиқадан сўнг ҳалокатга учради. Самолёт бортида бўлган 170 нафар йўловчи ҳамда 9 нафар экипаж аъзолари қурбон бўлишди. 

Айни дамда Украина прокуратураси ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғаган. Дастлабки маълумотларга кўра фожеага самолёт двигателининг ёниб кетиши сабаб бўлган. 

Фожеа содир бўлган дамда воқеа жойига Эрон Қизил ярим ой жамияти вакилллари ҳам да қутқарув хизматлари етиб келишган. Шу дамда олинган хабарларга кўра, самолётнинг барча "қора қутилари" топилган. Фожеанинг аниқ сабаби мутахассислар томонидан барча маълумотлар таҳлил қилганидан кейин расман эълон қилинади. 

Ўзбекистон, Россия ва бошқа давлат раҳбарлари Украина ҳамда Эрон президентларига ўз ҳамдардликларини билдиришди.