Шавкат Мирзиёев Эрон ва Украина президентларига ҳамдардлик билдирди

Мирзиёев Эронда Украина йўловчи самолёт ҳалокатга учрагани муносабати билан ушбу икки давлат раҳбарларига ҳамдардлик билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 янв – Sputnik. Шавкат Мирзиёев  Теҳрон шаҳри яқинида Украинанинг йўловчи самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Украина ва Эрон Президентларига ҳамдардлик мактублари йўллади.

Ўз телеграммасида Ўзбекистон президенти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этган.

Бугун тонгда Теҳрон яқинида Украина халқаро авиакомпаниясининг йўловчи самолёти ҳалокатга учраган эди. Самолёт бортида бўлган 179 нафар йўловчи ва экипаж аъзоларининг барчаси қурбон бўлган. Дастлабки хабарларга кўра, самолёт двигателининг ёниб кетиши авиаҳалокатга сабаб бўлган.