“Давлат божи тўғрисидаги” янги қонун кучга кирди

Тўланмаган иш ҳаққини, алиментларни, меҳнатда майиб бўлгани учун ундириладиган зарани, шунингдек жиноят туфайли етказилган зарарни ундириш учун даъво аризалари берувчилар – давлат божидан озод қилинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Давлат божи тўғрисидаги” қонунни имзолади деб хабар қилмоқда Молия вазирлиги матбуот хизмати.

Давлат божи – бу давлат муассасалари ёки мансабдор шахслар томонидан юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир.

Хусусан, нотариус ҳаракатлари, судларга ариза бериш, консуллик хизматлари, ихтиро ёки товар белгилари, саноат намуналарини, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркаорларни рўйхатдан ўтказиш, овга рухсат бериш, турли рухсатнома ва лицензиялар бериш – ана шундай ҳаракатлар туркумига киради.

Давлат божи ставкаларига қўшимча киритилади

Янги қонунга кўра тўланмаган иш ҳаққини, алиментларни, меҳнатда майиб бўлгани учун ундириладиган зарани, шунингдек жиноят туфайли етказилган зарарни ундириш учун даъво аризалари берувчилар – давлат божидан озод қилинади.

Давлат божини ундириш солиқ назорат органлари томонидан тартибга солинади ва назорат қилиб борилади. Янги қонун эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.