Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 0,33 сўмга ошди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 7 январдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 0,33 сўмга кўтарилди ва 9 507,89 сўм ташкил қилди.

Евро эса 15,80 сўмга пасайди ва 10 608,90 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 0,26 сўмга кўтарилиб, 153,43 cўмни ташкил қилди.