Кошкин: Афғонистондаги вазият ёмонлашишда давом этмоқда - бирлашиш зарур

Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Сиёсатшунослик ва жамиятшунослик кафедраси мудири, Ҳарбий сиёсатшунослар уюшмаси эксперти Андрей Кошкин афғон жангариларига қарши курашаётган кучлар дуч келадиган қийинчиликлар ҳақида гапирди.
Sputnik

Сиёсатшуноснинг фикрига кўра, ушбу мамлакатда можаронинг тез орада ҳал қилинишига умид қилиш учун асос йўқ. Кошкин вазият ҳозирча тобора ёмонлашаётганига амин.

Вазиятнинг кескинлашиши ва террористик гуруҳларнинг кучайиши шароитида яқин давлатлар ушбу муаммони биргаликда ҳал қилишлари ва юзага келиши мумкин бўлган хавфга қарши курашишлари керак.

"Бу доимий, машаққатли иш. Бу қуролли кучларни мустаҳкамлаш, қўшма машқлардаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш. ОДКБ, ШҲТнинг кўлами ва формати бўйича иш олиб бориш. Буларнинг барчаси биргаликда жанговар тайёргарликни ва Афғонистон таҳдидига қарши туриш қобилиятини сезиларли даражада оширди", - деди мутахассис.

Ҳарбий сиёсатшуноснинг батафсил изоҳини Sputnik Ўзбекистон подкастида тинглашингиз мумкин.

Кошкин: Афғонистондаги вазият ёмонлашишда давом этмоқда - бирлашиш зарур