Эрдўғон Ливияга турк ҳарбийлари юборилишини эълон қилди

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон турк ҳарбийларини Ливияга юборилишини эълон қилди. Мамлакат парламенти буни маъқуллади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ливияга турк ҳарбийлари йўл олди, деб таъкидлади Туркия президенти Тойиб Эрдўғон. РИА Новости хабарига асосан.

“Ислом терроризми”: Эрдўғон Макронни кескин танқид қилди

Унинг сўзларига кўра, ҳарбий хизматчилар Миллий келишув ҳукуматини мувофиқлаштиради.

“Мақсадимиз – қонуний ҳукуматни қўллаб-қувватлаш” – деди мамлакат раҳбари CNN Turk эфирида.

Ливиядаги ҳолат ва Туркиянинг ёрдами

Аввалроқ ОАВ Ливия миллий келишуви ҳукумати расмий равишда Туркиядан ҳарбий ёрдам сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Бу Триполида маршал Ҳалифа Ҳафтар бошчилигидаги Ливия миллий армиясининг ҳужуми фонида юз берди.

ОАВ маълумотига кўра, ҳужумни қайтариш учун “ҳаво, қуруқлик ва денгиз” ҳарбий кўмаги ҳақида сўз кетмоқда. Туркия парламенти ҳарбийларни Ливияга жўнатилишини маъқуллади.

2011 йилда Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийнинг ҳукумат тепасидан ағдарилиши ва ўлдирилиши ортидан Ливия деярли ягона давлат сифатида ўз фаолиятини тўхтатди.

Энди мамлакатда икки ҳокимият ҳукмронлик қилмоқда. Халқ сайлаган парламент шарқда, ғарбда эса пойтахт Триполида, Фаез Сарраж бошчилигидаги Миллий келишув ҳукумати БМТ ва Европа Иттифоқининг қўллаб-қувватлашида ҳукмронлик қилади. Мамлакатнинг шарқий қисми расмийлари Триполидан мустақил равишда фаолият кўрсатади ва Ливия миллий армияси билан ҳамкорлик қилади.

Россия бир неча бор ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтатилишини ва Ливия инқирозини ҳал қилиш учун мулоқотни қайта тикланишини қўллаб-қувватлаган.