Марафон ғолибларига диплом ва совғалар топширилди

Мудофаа вазирлиги томонидан 5 километрдан ортиқроқ масофага югуриш бўйича “Ватанпарварлик акцияси” кичик марафони ўтказилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 янв – Sputnik. Бугун, 5 январь куни Мудофаа вазирлиги томонидан 5 километрдан ортиқроқ масофага югуриш бўйича “Ватанпарварлик акцияси” кичик марафони ўтказилди.

Марафон ғолибларига диплом ва совғалар топширилди

Унда вазирлик ҳарбий хизматчилари, Қуролли Кучлар хизматчилари ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ўқувчи ёшлари, шунингдек, фахрийлардан иборат 2 мингдан ортиқ фуқаро иштирок этди.

Марафон ғолибларига диплом ва совғалар топширилди

Кичик марафон давомида уч авлод, яъни фахрий ҳарбийлар, офицер бўлиш орзусида ҳарбий таълим муассасаларида сабоқ олаётган курсантлар югуриш финиш чизиғига қадар югурдилар.

Марафон ғолибларига диплом ва совғалар топширилди

Марафон сўнгида турли ёш номинацияси бўйича ғолиб бўлган иштирокчиларга мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Хамдам Каршиев диплом ва эсдалик совғаларини топширди: 1-ўрин – Тошкент ҳарбий округидан кичик сержант Владислав Мамедов (15 дақиқаю 31 сония); 2-ўрин – Қуролли Кучлар академияси курсанти Нуриддин Раҳматов (16 дақиқаю 28 сония); 3-ўрин – Тошкент ҳарбий округидан лейтенант Темур Умматов (17 дақиқаю 9 сония).

Марафон ғолибларига диплом ва совғалар топширилди