ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Илк маротаба Хитой фуқароси Ўзбекистонга визасиз режим бўйича ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 2 январь куни Урумчи-Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилган авиарейс орқали Ўзбекистонда визасиз режим бўйича ташриф буюрган биринчи Хитой фуқароси кутиб олинган.
Хитойлик меҳмон — Ли Жи Линнинг Ўзбекистонга мамлакатни яқиндан ўрганиш ва инвестиция киритиш учун ташриф буюрганлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йил 1 январдан бошлаб Хитой, шу жумладан, Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун 7 кундан кўп бўлмаган муддатга визасиз кириш тартиби белгиланган.