Рамзан Қодиров генерал Сулаймонийнинг ўлдирилишига муносабат билдирди

Чеченистон раҳбари Американинг Ироқдаги зарбаси оқибатида Эроннинг “Қудс” махсус бўлинмаси раҳбари Қосим Сулаймоний ўлдирилиши юзасидан муносабат билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Чеченистон раҳбари  Рамзан Қодиров америкалик ҳарбийлар томонидан Эрон генерали Сулаймонийнинг ўлдирилишига муносабат билдирди.

“АҚШ хатти-ҳаракатлари Яқин Шарқда кутиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳеч кимни бефарқ  қолдира олмайди”, - деб ёзган Қодиров телеграм каналида.

Эроннинг “Қудс” махсус бўлинмаси раҳбари Қосим Сулаймоний АҚШнинг Бағдод халқаро аэропорти ҳудудидаги авиазарбаси оқибатида пайшанбадан жумага ўтар кечаси ўлдирилди. Сулаймонийни ўлдириш тўғрисидаги фармонни шахсан АҚШ президенти Дональд Трамп берган.

Рамзан Қодиров ал-Бағдодийнинг ўлими ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Эрон олий етакчиси Али Хоманаий генерал Сулаймоний ўлими учун АҚШдан қасос олишга ваъда берди. Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Жавад Зариф генерал ўлимини “халқаро террорчилик акти” деб атади. Сулаймонийнинг давом эттирувчиси Исмоил Қаъаний эса Яқин Шарқ ҳудудида АҚШ фуқароларини ўлдиришга ваъда берди.

Россия ТИВ Сергей Лавров АҚШ давлат котиби Майк Помпеога Америка ўзининг хатти-ҳаракати билан халқаро ҳуқуқларни бузганини маълум қилди. Россия ва Франция президентлари Владимир Путин ва Эммануэль Макрон ушбу вазиятдан ташвишда эканликларини маълум қилишди ва бу минтақадаги вазиятни кескинлаштириши мумкинлигини таъкидлашди.

Сулаймонийнинг ўлдирилиши Бағдод, Дамашқ ва Анқарада ҳам қораланди.