Паркентда “Кумушкон” туризм қишлоғи ташкил этилади

Туризм қишлоғи “2019-2021 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига асосан ташкил этилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Тошкент вилоятининг Паркент туманида “Кумушкон” туризм қишлоғи ташкил этилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.

Туризм қишлоғи  “2019-2021 йилларда Тошкент вилоятида туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига асосан ташкил этилмоқда.

Ўзбекистоннинг ўзини "Олтин ҳалқа"си пайдо бўлади

Қарор билан “Олтин ҳалқа” туризм концепцияси ҳамда “Кумушкон” туризм қишлоғини ташкил этиш чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

“Олтин ҳалқа” туризм концепциясининг асосий вазифаларидан бири ҳудуддаги туристик масканларда қулай шарт-шароитлар яратиш орқали аҳоли ва тадбиркорларнинг даромадини оширишдан иборат”,  - дейилади ҳужжат матнида.

Айни дамда қарор билан Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича қўшимча амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқлан. Унга кўра 45 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 1523 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.