Тошкент ва Вашингтон Помпеонинг Ўзбекистонга ташрифини бошқа санага қолдирди

Майк Помпеонинг ташрифи аниқ санаси дипломатик каналлар орқали келишилади. Тўлиқ бизнинг материалимизда ўқинг.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг Ўзбекистонга ташрифи санаси бошқа санага қолдирилганини маълум қилди.

"Ўзаро келишувга биноан, 2020-йил 5-6-январ кунларига режалаштирилган АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга расмий ташрифи ва Тошкент шаҳридагу "Марказий Осиё - АҚШ" ("C5 + 1") форматидаги вазирлар учрашуви бошқа санага қолдирилди", - дейилади хабарда.

Аниқ саналар дипломатик каналлар орқали келишилади.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиши назарда тутилган бўлиб, 6 январ куни АҚШ Давлат котиби “Марказий Осиё – АҚШ” шаклидаги вазирлар учрашувида (“C5+1”) ҳам иштирок этади. Томонлар минтақавий ҳамкорликка оид масалаларни, хусусан, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, Марказий Осиёнинг савдо ва транспорт тизимларига Афғонистонни интеграция қилишни муҳокама қилмоқчи эди.