Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консули тайинланди

Алишер Бабаев Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консули этиб тайинланди. Бош консулхона ўз иш фаолиятини 2018 йил март ойида бошлаганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Алишер Бабаев Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консули этиб тайинланди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик талабалар сайловда илк бор овоз берди

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил март ойида Санкт-Петербургдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси ўз иш фаолиятини бошлаган. Консулхонанинг асосий вазифаси Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи ҳудудида яшаётган ўзбекистонликларга ёрдам беришдан иборат.

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси 4-Красноармейская кўчаси, 4-А уйда жойлашган. Энг яқин метро станцияси — "Технологический институт".