Зеленский Путинга қўнғироқ қилди: президентлар бир-бирини байрам билан табриклади

Россия Федерацияси ва Украина президентлари телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбат давомида президентлар бир-бирини яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан табриклади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Украина етакчисининг маъмурияти хабар қилди.

Зеленский Путин билан муҳокама қилмоқчи бўлган масалаларни айтди

Давлат раҳбарлари бир-бирини яқинлашиб келаётган байрамлар ва 29 декабрда ушлаб турилган фуқаролар алмашинуви билан табриклашди. Шунингдек, томонлар куни кеча Украина ҳудуди орқали газ транзити бўйича шартнома имзоланишини олқишлашди.

Мулоқот давомида президентлар Қрим ва Россия ҳудудида сақланаётган Украина фуқароларини ва Украинадаги россияликларни озод қилиш рўйхатини зудлик билан тузишга келишиб олишди.

Томонлар яқин келажакда Донбассда чегара ажратиш чизиғигача отишмани тўлиқ тўхтатишга умид билдирди.