Туркия ўзининг биринчи миллий автомобилини тақдим этди

Туркия ўзининг янги электромобиллари билан Европа бозорида Teslaга қарши муваффақиятли рақобат қилиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. Туркия ўзининг биринчи миллий автомобилини тақдим этди. Туркия президенти Ражап Тоййиб Эрдўғон янги автомобил тақдимотида иштирок этди.

TOGG номли Туркиянинг янги транспорт воситаси бу - С сегменти ўлчамидаги спорт-утилита автомобили (SUV) ҳамда D сегментидаги седан бўлиб, у электр қуввати ёрдамида ҳаракатланади. Электрокроссоверни 2022 йилда ишлаб чиқариш бошланади. Йилига 175 минг дона ана шундай автомобил ишлаб чиқариш режалаштирилган. Лойиҳага умумий ҳисобда 22 миллиард туркия лираси миқдорида сармоя киритилади. 

Янги автомобил Европа бозорлари учун мўлжалланган.

Туркия ўзининг биринчи миллий автомобилини тақдим этди

Маълумот учун, Туркиянинг энг биринчи миллий автомобили 1961 йилнинг 29 октябрида яратилган эди, лекин ўша вақтдаги ёнлиғи кризиси туфайли у серияли ишлаб чиқарилмаган.