Пиротехника воситалари кўриш қобилиятидан маҳрум қилиши мумкин - ССВ

Ўтган йил мобайнида пиротехника воситалари билан боғлиқ нохуш ҳодисалар юз бериши оқибатида беморлар кўзларининг шикастланиши ёки кўриш фаолиятининг бутунлай бузилиши ҳолатлари кузатилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Ўтган йил мобайнида пиротехника воситалари билан боғлиқ нохуш ҳодисалар юз бериши оқибатида беморлар кўзларининг шикастланиши ёки кўриш фаолиятининг бутунлай бузилиши ҳолатлари кузатилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Тошкент вилоятида 18 ёшли йигит пақилдоқдан жиддий жароҳат олди

Қайд этилишича пиротехника воситалари билан боғлиқ нохуш воқеалар содир бўлиши оқибатида инсонлар кўзларининг шикастланиши, кўриш фаолиятининг қисман ёки бутунлай бузилиши, ҳатто беморларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатиш ҳолатлари кўп бор кузатилган.

Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги пиротехник воситалари таъсирида куйиш жароҳати юзага келганда нима қилиш кераклигини айтиб ўтди.

"Пиротехник воситалари таъсирида куйиш жароҳати юзага келган ҳолатларда куйган соҳаларни совуқ сув билан ювиш ҳамда куйган соҳаларга ўзи билмаган ҳолда турли хил дори воситаларини ишлатмаслик зарур. Биринчи навбатда асептик боғлам қўйиб, тез тиббий ёрдам хизмати ёки шифохоналарнинг куйганлар бўлимига мурожаат қилиниши лозим", дейилади хабарда.