Майк Помпео 2020 йилда Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда

АҚШ давлат котиби Майк Помпео 2020 йилда қатор давлатларга сафар қилишини маълум қилди, улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. АҚШ давлат котиби Майк Помпео 2020 йилда Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётганини маълум қилди.

“Келаётган йилда ҳамкасбларим билан учрашиш ва АҚШнинг Европа ва Марказий Осиё жанубидаги устувор йўналишларини тасдиқлаш учун Украина, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Кипрга ташриф буюришни сабрсизлик билан билан кутяпман”,  - дея ёзган сиёсатчи Twitter᾽да.

Помпео Ўзбекистон эркинроқ бўлгани ҳақида баёнот қилди

Аввалроқ Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров Помпеонинг мамлакатга ташрифи 2020 йил бошига режалаштирилгани маълум қилган эди. Бундан ташқари, Беларусь ТИВ матбуот хизмати Анатолий Глаз Помпеонинг Беларусга ташрифи 2020 йил 4 январь куни амалга оширилишини хабар қилган эди.

Майк Помпео АҚШ давлат котиби лавозимни 2018 йил апрелидан буён эгаллаб келмоқда. Бунга қадар у Марказий разведка бошқармаси (ЦРУ) директори бўлган.