Футбол мухлислари ўртасидаги муштлашув бўйича иш судга оширилди

2019 йилнинг 29 декабрь куни ижтимоий тармоқларда футбол мусобақасидаги муштлашувга оид видеотасвирлар тарқалган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган, Ўзбекистондаги “Жиззах барс” ҳамда “Зафар” футбол клублари мухлислари ўртасидаги муштлашув бўйича иш судга оширилди.

Футбол, букмекерлик ва видео ёрдамчи ҳакам тизими: президент қарори тайёрланди

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 29 декабрь куни ижтимоий тармоқларда футбол мусобақасидаги муштлашувга оид видеотасвирлар тарқалган.

Жанжал ҳакамнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган Зафаробод туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган мухлис П.Ю. ҳамда 1990 йилда туғилган Э.Ж. томонидан юз берган. Футбол шинавандалари томошабинлар секторидан футбол майдонига тушиб, ҳакамни ҳақорат қилишган. Натижада ҳакамлар ва томошабинлар ўртасида жанжал келиб чиққан.

Ҳодиса ички ишлар ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан тезликда бартараф қилинган. Жанжалда ҳеч кимга жароҳат етмаганлиги айтилмоқда.

Аммо ҳуқуқбузарларга нисбатан  МЖТКнинг 183- моддаси (майда безорилик) бўйича кўриб чиқиш учун иш маъмурий ишлар бўйича Жиззах шаҳар судига юборилган.