БАА резидентлари учун визасиз режим жорий этилмоқда

Бу БАА инвесторлари учун мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари Ўзбекистонга 30 кун муддатга визасиз киришларига рухсат этилади. Шавкат Мирзиёев тегишли фармонга 28 декабрь куни имзо чекди.

БМТ паспортига эга чет элликлар учун визасиз режим белгиланди

Таъкидланишича, бу Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, БАА инвесторлари учун мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида киритилмоқда.

Резидент визаси – бу ушбу мамлакатда ҳеч қандай тўсиқсиз бизнес юритиши учун хорижлик тадбиркорларга бериладиган ҳужжат. У БААда компания таъсис ёки инвестиция киритилган сўнг 3 йил муддатгача берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон март ойида БАА фуқаролари учун визасиз режим жорий қилган эди.