Афғонистонда толиблар 14 нафар ҳарбийни ўлдирди

Телеканал хабарида сўнгги пайтларда “Толибон”нинг Афғонистон қуролли кучларига ҳужумлари кўпайгани таъкидланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. “Толибон*” радикал ҳаракати жангарилари Жузжон вилоятидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилди ва камида 14 нафар ҳарбийни ўлдирди. Бу ҳақда РИА Новости маҳаллий 1TV телеканали маълумотларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

"Толибон" Тожикистон чегараси яқинидаги афғон уездини штурм қилмоқда

Хабарда ёзилишича, яна беш киши яраланган.

Афғон ҳарбийлари ўз навбатида 7 нафар жангарини йўқ қилиб, 3 нафарини ярадор қилишган.

Телеканал хабарида сўнгги пайтларда “Толибон”нинг Афғонистон қуролли кучларига ҳужумлари кўпайгани таъкидланган.

*“Толибон” - Россия  тақиқланган террорчилик ташкилот