АҚШ давлат котиби 5 январь куни Тошкентга келади

АҚШ Давлат департаменти делегацияси Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. 2020 йилнинг 5 январь куни АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Тошкент шаҳрига ташриф буюради, деб хабар ТИВ матбуот хизмати.

Майк Помпео 2020 йилда Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда

АҚШ Давлат департаменти делегацияси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиши назарда тутилган бўлиб, унда 2018-йил май ойида Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-АҚШ учрашуви доирасида эришилган келишувларнинг бажарилиши ҳамда халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

6 январ куни АҚШ Давлат котиби “Марказий Осиё – АҚШ” шаклидаги вазирлар учрашувида (“C5+1”) ҳам иштирок этади. Томонлар минтақавий ҳамкорликка оид масалаларни, хусусан, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, Марказий Осиёнинг савдо ва транспорт тизимларига Афғонистонни интеграция қилишни муҳокама қиладилар.