Ўзбекистоннинг 10та телеканали “Ўткан кунлар” фильмининг тўлиқ версиясини намойиш этади

Машҳур ёзувчи Абдулла Қодирийнинг романи асосида яратилган ушбу фильм намойиши ёзувчи туғилганининг 125 йиллигига бағишланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. 29 декабрь куни “Ўзбеккино” ва 10та миллий телеканаллар “Ўткан кунлар” фильмининг тўлиқ версиясини бир вақтда намойиш қилиш акциясини ўтказади.

Машҳур ёзувчи Абдулла Қодирийнинг романи асосида яратилган ушбу фильм намойиши ёзувчи туғилганининг 125 йиллигига бағишланади.

“Жорий йилда Президентимизнинг ташаббусларига кўра, 1969 йилда режиссер Йўлдош Аъзамов томонидан яартилган “Ўткан кунлар” фильмининг тўла версияси негатив пленкадан қайта тикланиб, рақамли форматга ўтказилди ва 2019 йил 7 декабрь куни Ўзбекистонга тақдим этилди”, - дейилади “Ўзбеккино” хабарида.

Ўзбекистоннинг 10та телеканали “Ўткан кунлар” фильмининг тўлиқ версиясини намойиш этади

Таъкидланишича, асли ўзбекистонлик Алишер Усмановнинг беминнат кўмагида амалга оширилган мисли кўрилмаган бу тадбир, миллий кинематографиянинг дурдона асарларининг рақамли форматга ўтказилган версиясини Росия кинофондидан қайтариб олиб келиш миллий лойиҳасининг навбатдаги босқичи бўлган.

Фильм намойиши тонг соат 8 да давлат ва нодавлат телеканалларда қуйидаги тартибда бошланади:

1. “O‘zbekiston” телеканали 21.40 (ўзбек тилида)
2. “Yoshlar” телеканали 10.20 (ўзбек тилида)
3. “Mahall” телеканали 18.30 (ўзбек тилида)
4. “Oilaviy” телеканали 13.10 (рус тилида)
5. “Madaniyat va ma‘rifat” телеканали 15.10 (ўзбек тилида)
6. “Kinoteatr” телеканали 16.40 (ўзбек тилида) ва 20.10 (рус тилида)
7. “Sevimli” TВ 10.00
8. “Менинг юртим” ТВ 22.30
9. “Зўр” ТВ 11.00
10. “Миллий” ТВ 08.00