ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида янги чегара пункти очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига қараганда,Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида уч йил олдин ҳамма нарса ёпиқ эди. Келишувлар натижасида 16та ўтказиш пунктлари очилган. Ҳозирда ўн олтита пунктнинг барчаси кечаю кундуз ишлаяпти. Ўн еттинчиси яқинда очилган.
“Тожикистон томонининг илтимосига биноан ҳозир ўн саккизинчи чегара пунктини очиш масаласи устида ишламоқдамиз”, - деди Илҳом Неъматов.
Вазир ўринбосарининг аниқлик киритишича, янги чегара ўтиш жойи Жиззах вилоятининг Баландчақир аҳоли пунктида жойлашади.