Матвиенко Совет иттифоқи ва нацист Германияси таққосланишини қоралади

Валентина Матвиенко нацист Германияси ва Совет иттифоқининг уруш йилларидаги роли таққослаш жинояткорона ҳаракат эканини айтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко нацист Германияси ва Совет иттифоқининг уруш йилларидаги роли таққослаш жинояткорона ҳаракат эканини айтди. У бу ҳақда “Москва. Кремль. Путин” кўрсатувига берган интервьюсида маълум қилди.

У айрим мамлакатларнинг Иккинчи жаҳон уруши тарихини қайта ёзишга уринишларини шундай муносабат билдирган.

Путин МДҲ давлати етакчиларига Иккинчи жаҳон урушидан олдинги давр сирини очди

“Биз ноёб архив ҳужжатларга эгамиз, ва уларда ҳақиқат ёзилган. Уларни қайта ёза олмайсан. Совет иттифоқи ва нацист Германиясини бир тахтага қўйиш  - бу жинояткорона ва йўл қўйиб бўлмайдиган ҳаракат”, - деди Матвиенко.

Путин 24 декабрь куни куни Мудофаа вазирлигини кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида чиқиш қила туриб, Адольф Гитлерни ва унинг Польша яҳудийларини Африкага "ўлдириш ва йўқ қилиш учун" чиқариб юбориш ғоясини қўллаб-қувватлагани учун Польшанинг нацист Германиясидаги элчиси Юзеф Липскийни “разил кимса ва антисемитик тўнғиз”, дея атаган эди.

Президент Польша ТИВ раҳбарига юборилган Польша элчиси баёнотидан айрим парчаларни ўқиб эшиттирди: "Мен буни эшитганимда,.. унга жавоб бердим", - у Гитлерга шундай жавоб берган - "агар у бу ишни амалга оширса, биз унга Варшавада ажойиб ҳайкал қўямиз".