ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ҳозирда 1700 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси халқаро қидирувга берилган ҳамда уларнинг кўпчилик қисми терроризм, одам савдоси каби оғир жиноятларда айбланмоқда. Бу ҳақда АОКАдаги “Ички ишлар органларида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш фаолияти ва Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси” мавзусидаги матбуот анжуманда маълум қилинди.
“Айни вақтда 1 минг 700 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси халқаро қидирувга берилган ҳамда уларнинг кўпчилик қисми терроризм, одам савдоси каби оғир жиноятларда айбланмоқда”, - деди Интерпол Миллий марказий бюроси, ахборотларга тезкор ишлов бериш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Олимхон Эргашев.
Қидирувдаги ўзбекистонликлар паспортлари бекор қилинади
Қайд этилишича, халқаро ҳамкорлик натижасида 2017-2019 йилларда 1 минг 402 нафар қидирувдаги шахс ушланган. Жорий йилнинг 11 ойида турли жиноятларни содир этгани учун республика ҳуқуқни муҳофоза қилувчи органлари томонидан қидирилаётган 588 нафар шахс хорижий давлатларда қўлга олинган.