Uzbekistan Airways Москвага чипта нархларини пасайтирди

Uzbekistan Airways Ўзбекистон шаҳарларидан Москвага амалга ошириладиган авиачипта нархларини пасайтирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Uzbekistan Airways Ўзбекистон шаҳарларидан Москвага амалга ошириладиган авиачипта нархларини пасайтирди.

Россия ва Германия экспертлари ёрдамида аэропортлар фаолияти такомиллаштирилади

“Uzbekistan Airwaysнинг 2019 йил 27 декабр кунидан 2020 йилнинг 31 март кунига қадар Ўзбекистон шаҳарларидан Москвага амалга ошириладиган қатновларида иқтисодий класс авиачипталарининг тарифлари пасайтирилади.

2020 йилнинг 15-январ кунидан 31-мартгача Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига қатнайдиган йўналишларда иқтисодий класс авиачипталарининг тарифлари пасайтирилади”, - дейилган хабарда.