Сингил рашк туфайли ўз опасининг қотили бўлди

Қотилликда гумон қилинувчи аёл қўлга олинган ва ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Самарқандда сингил ўз опасининг қотили бўлди. Унинг севгилиси ва опаси ўртасидаги ишқий муносабатдан хабардор бўлгани учун ушбу жиноятга қўл ургани айтилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.

“Бирга ичишди”: Тошкентда жанжал қотиллик билан якунланди

25.12.2019 йил соат 15:00 ларда Иштихон туман Дўстлик маҳалласидан оқиб ўтувчи “Сайноқ” каналидан А.Мухаммадиеванинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Аниқланишича, 23.12.2019 йил соат 21:30 ларда Иштихон тумани Дўстлик маҳалласида фуқаро Б.Мухаммадиева (2001 й.т., судланмаган, ишсиз) опаси А.Мухаммадиева (1998 й.т., судланмаган, ишсиз) билан спиртли ичимлик истеъмол қилган.

Сўнг севгилиги билан опаси ҳам ишқий муносабатда бўлиб юрганлигини билганлиги сабабли у билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал давомида ошхона пичоғи билан опаси А.Мухаммадиеванинг бўйин ва қорин соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Жиноятини яшириш мақсадида мурдани “Сайноқ” каналига оқизиб юборган.

Айни дамда қотилликда гумон қилинувчи аёл қўлга олинган ва ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.