Fokker-100 самолёти Z2100 рейси бўйича Олмаотадан Нур-Султонга учаётган эди. Самолёт бортида 95 йўловчи ва экипажнинг беш нафар аъзоси бўлган.
Қозоғистон ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 нафарга етганлиги ҳақида маълумот бермоқда.
Айни вақтда 49 нафар йўловчи касалхонага ётқизилган, уларнинг 18 нафари оғир аҳволда.