ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бугун, 27 декабрь куни Олмаота шаҳридаги аэропортда содир бўлган авиаҳалокат юзасидан баёнот берди.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Бош консуллиги томонидан тақдим этилган дастлабки маълумотларга кўра, самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.
Z92100 рейси билан Олмаотадан учган самолёт Нур-Султонга қўниши керак бўлган.
Бош консуллик вазиятни назоратга олган.
Бугун Bek Air авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри аэропортидан ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учраган.
Ҳозирги вақтда 12 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган.