Қозоғистонлик тадбиркорни 220 млн сўмга чув туширган фуқаро ушланди

Фуқаро хорижлик тадбиркорни алдаб, 40 бош қора молларни Қозоғистондан ўзининг уйига олиб келган. Кейин уларни бозорда сотиб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Қозоғистонлик тадбиркорни 220 млн сўмга чув туширган фуқаро ушланди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 2019 йил сентябрь ойида Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро 35 ёшли Г.Д. чорва моллари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор Қозоғистон  фуқароси 44 ёшли Н.Е. билан 40 бош қора молларини ҳар бирини 6,5 млн сўмдан сотиб олишга келишган.

Тошкентда туристик полиция алданган хорижликка ёрдам берди

Пулларини 10 декабрь кунига қадар бўлиб-бўлиб тўлаб беришга ваъда берган.  Натижада хорижлик тадбиркорни алдаб,  40 бош қора молларни Қозоғистондан ўзининг уйига олиб келган.  Ушбу қора молларни бозорда жами 220 млн сўмга сотиб юбориб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдордаги фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фуқаро Г.Д. жиноят иши бўйича ушбу модда билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.