ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Кеча, 25 декабр куни Қамчиқ довонида учта енгил автомашиналари йўл четидаги ҳандаққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Наманган вилоятининг Поп туманидаги A-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг 247 км.да “Тошкент-водий” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Cobalt”, “Spark” ҳамда “Lacetti” автомобиллари йўл четидаги ҳандаққа тушиб кетган.
Ҳодиса жараёнида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Аммо қутқарувчилар томонидан йўл транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчиларига психологик ёрдам кўрсатилган.
Автомашиналар эса ҳандақдан чиқарилиб, автоэвакуатор ёрдамида “Шеробод” ЙПХ масканининг жарима майдончасига олиб кетилган.