ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. “Тошкент” автовокзалидан Москвага йўл олган автобус 25 декабрь куни “Новоясеневская” автостанциясига етиб борди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, “Тошкент” автовокзалидан Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрига йўл олган “Uzautotrans service” корхонаси автобуси 25 декабрь куни кечқурун “Новоясеневская” автостанциясига етиб борган.
Автобуснинг деярли уч ярим минг киломeтрли масофани босиб ўтишга 64 соат вақт сарфлагани айтилмоқда.
Ушбу йўналиш бўйлаб мунтазам автобус қатновлари ҳафтасига икки маротаба, душанба ва пайшанба кунларига белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент – Москва йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар қилган эдик.