Сайловда нималар бўлди? Қонун бузилишлари, хорижлик кузатувчилар хулосаси ва таклифлар

МСК мажлисдан сўнг партиялар ва депутатлар иштирокида ўтказилган пресс-конференцияда Ўзбекистонга ташриф буюрган халқаро кузатувчилар сайлов жараёнлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Халқаро пресс-клубнинг спикери, юксалиш умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурхановнинг таъкидлашича, сайловчиларнинг сайловга ҳужжатсиз келишлари ва сайловда иштирок этишлари халқаро кузатувчилар томонидан қонун бузилиши сифатида баҳоланган. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Сайлов натижалари: муҳим ўзгаришлар ва такрорий овоз бериш

“Бу ҳолат менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда ушбу қонун бузилишига олиб келди. Лекин бу тўғриланадиган нарса. Ўйлайманки, бу масалада биз тарғиботни кучайтиришимиз кераклиги, фуқароларга уларни сайловда кузатувчилар кузатиб туриши ҳақидаги тушунчаларни беришим керак бўлади”, - деб таъкидлади Бурханов.  

Унинг айтишича, сайлов жараёнларида камераларнинг қўлланилгани муҳим аҳамиятга эга. Бу янгилини барча ҳудудлардаги сайлов участкаларида қўлланилса, сайлов натижаларининг тезроқ эълон қилиниши ва ушбу ҳудудда тартиб бўлишига ёрдам беради.

Элдор Туляковнинг фикрига кўра, сайлов урналари 3 та бўлса, яъни вилоят туман ва шаҳарда ташкил этилса, бунда ҳам натижаларни тезроқ сарҳисоб қилишга катта имконият яратади. Шунингдек, яна бир янгилик, сайловчиларнинг электрон базаси яратилган. Бундан кейин электрон овоз бериш, шунга ўхшаган янги технологиялар қўлланилса ҳам қонун бузилиш ҳолатлари камаяди, иккинчидан жараённинг тезлаштирилиши ва тезроқ эълон қилинишига катта туртки бўлади.

Бундан ташқари, МСКнинг партиялар ва депутатлар иштирокида ўтказилган пресс-конференцияда Ўзбекистонга ташриф буюрган халқаро кузатувчилар ҳам иштирок этишди ва сайлов жараёнлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Ҳидоят Уллаҳ (покистонлик сенатор)нинг таъкидлашича, у Бухородаги 4 та сайлов участкасида иштирок этган аммо кузатув жараёнларида бирон бир қонун бузилиши ҳолатларини пайқамаган. Аксинча, сайловнинг шаффоф тарзда ўтганлигига гувоҳ бўлган. Аниқса, кузатувчи меҳмон вилоят, туман ва шаҳар кесимида сайловларнинг ўтказилганлиги унга маъқул бўлганлигини таъкидлади.

Сайловда нималар бўлди? Қонун бузилишлари, хорижлик кузатувчилар хулосаси ва таклифлар

Сайид Ҳалид Амир Жаффери (Покистон, нафақадаги генерал, Марказий Осиё стратегияси тадқиқот ишлари бўйича президенти) сайлов жараёнида Тошкентда бўлиб, 8 га яқин сайлов участкаларида иштирок этган.

“Сайлов жараёнларида ҳеч қандай қонун бузилиши ҳолатларига дуч келмадим ва сайлов жараёнлари яхши ўтди деб ҳисоблайман. Ҳозир сизларни учта сайловга алоҳида сайлов қутилари юзасидан берган таклифингизни ёқлайман. Шуни айтиб ўтишим керакки, ҳеч қайси сайлов жараёни мукаммал тарзда амалга ошмайди. Покистондаги сайлов жараёнлари бир оз бошқача бўлади. Айнан сайловдан кейинги мана шундай танқидий конференцияларнинг бўлиб ўтиши яхши. Мен бу ҳолатни бошқа давлатларда учратмадим. Айнан бошқа бир тажрибаларини ўзлаштириб олиш тўғри йўл эмас. Сизлар ўз йўлингизни танлаб олганингиз жуда яхши. Мени фикримча ҳар бир давлат ўзини сайлов тизимизни ўзи шакллантириши керак”, - дея фикр билдирди хорижий кузатувчи.

Ирфан Шаҳзод Такавли (покистонлик кузатувчи, мустақил журналист ва хавфсизлик соҳасидаги эксперт)га кўра, у 21 декабр куни Фарғонага етиб бориб, икки кун давомида Фарғона, Марғилон, Қўқон ва Риштон шаҳарларидаги 17 та сайлов участкаларида қатнашган. Кузатувчи дунёда ҳеч бир сайлов жараёни ютуқ ва камчиликларсиз бўлмаслиги, Ўзбекистон ўз йўлидан кетган ҳолда яна бир поғона баландга кўтарилганлигини таъкидлади.  

Сайловда нималар бўлди? Қонун бузилишлари, хорижлик кузатувчилар хулосаси ва таклифлар

“Шу 17 та сайлов участкасида бўлган бўлсам, бирон бир сайлов участкасида ҳеч қандай қонун бузилиш кузатмадим. Тўғри айрим камчиликлар бўлган бўлиши мумкин, лекин буни у даражада қонун бузилиши дея баҳолаб бўлмайди. Айниқса, журналист ва блогерларнинг қатнашиши бу сайловнинг шаффофлиги ва ҳар бир сайлов қатнашчиси ёки масъул шахсларини янада масъулиятлироқ ишлашига олиб келади”, - деди покистонлик кузатувчи.

Меҳмон сайлов жараёнларида камераларнинг ишлатилишига ҳам ўзининг ижобий фикрда эканлигини билдириб ўтди.

Акмал Бурхонов: сиёсий партиялар етарли даражада фуқароларимизнинг ишончига кира олишмади, сайлов компаниясида ҳам. Бунга сабаблар бор.

Сайланган депутатлар рўйхати эълон қилинди

Иккинчидан, сиёсий даражасини ҳам кўпроқ кучини ажратиши кераклиги кўриниб қолди ва энг асосийси аниқ дастурларни етказиб бера олмади. Кўп ваъдалар. Кўп ваъда берганлар ҳам партиянинг вакиллари бўлди. Мен ўйлайманки, кейинги беш йилликда уларга осон бўлмайди. Чунки жуда кўп ваъдалар берилди, тан олиш керак. Ҳар бир сиёсий партия овоз олиш учун жуда катта ваъдаларни берди. Кимдир ўша кўпроқ овоз олиш учун икки уч йил ичида қилиб бўлмайдиган ваъдаларни ҳам берди. Энди олдимизда катта ишлар турибди. Бунинг учун сиёсий партиялар ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтаман парламент билан, маҳаллий вакиллик органидаги депутатлар билан  партиялар ўртасида мувофиқлик, ҳамкорлик тизимини йўлга қўйилмаган. Лекин мана шу сайлов компаниясидан кейин сиёсий партиялар ҳам депутатлар билан алоқаларини қайтадан кўриб чиқишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки парламент аъзолари билан булар тизимли ҳамкорликни йўлга қўймасалар бу берилган ваъдаларнинг афсуски 50 фоизини ҳам амалга оширолмаймиз.

Болгариялик кузатувчи Георги Стоилов (парламент аъзоси) Тошкентда ўтган сайлов жараёнида қатнашиб шунга амин бўлдикки, сайлов жараёнини электрон тарзда ўтказиш, электрон сайлаш имконияти бор экан. Сайлов жараёнидаги натижани ҳисоблашда сканер амалга оширади, одамлар санамайди. Ўзбекистондаги сайловларда ушбу тизимга ўтилиши мумкинми?, деган савол берди.

Сайловда нималар бўлди? Қонун бузилишлари, хорижлик кузатувчилар хулосаси ва таклифлар

"Бу бўйича фикрим, ушбу тизимга ўтиш  50 % га 50 %, яъни бунинг салбий томонлари ҳам ижобий томонлари ҳам бор. Кўп давлатларда электрон овоз бериш тизимлари йўлга қўйилиб, кейинги сайловларда ишлатилмади. Сабаби ижобий самара бермади. Янги электрон овоз беришда ҳам манупуляция қилиш ҳолатлари кўпроқ имконияти бўлади", - деб жавоб берди Акмал Бурхонов.

Элдор Туляков бу йилги сайловлар ўзгача бўлгани, митинглар билан чиқиб, аҳолининг яхши кайфиятда партия номзодлари билан бевосита алоқага киришгани, сайловларда электрон тизимдан жуда яхши фойдаланилганига тўхталди ва пиар тизимини яхшилаш кераклигини айтди.