Жээнбеков Атамбаев ҳақида: унинг тақдирига бефарқ эмасман

Қирғизистон президенти собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбаевнинг ҳибсга олинишига муносабат билдирди ва унинг тақдирини суд ҳал қилишини қайд этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбаевнинг ҳибсга олинишига муносабат билдирди, дея ёзади Sputnik Қирғизистон.

“Бу осон эмас. Мен президент бўлдим ва бирор марта унинг оммавий ҳужумларига муносабат билдирмадим. Мен учун давлат яхлитлиги муҳимроқ. Ўзингиз баҳо берасиз. Мамлакатни ажратиш, ҳокимиятни эгаллашга чақириқлар бўлди.  Мен унинг ўзи тўхташини кутдим, лекин Атамбаев барчани боши берк кўчага киритиб қўйди. Энди ҳаммасини қонун ҳал қилади. Бу савол менинг ваколатимга кирмайди. Ҳаммасини иккаламиз биргаликда ҳал қилишимиз мумкин бўлган чегара аллақачон босиб ўтилган ”, - деди Жээнбеков матбуот анжуманда.

Атамбаев ўрнидан туриб кетди – адвокат ГКНБ биносидаги суд ҳақида

Қирғизистон раҳбари инсонлар гуруҳи манфаатларини эмас, балки халқ манфаатларини ҳимоя қилишини айтган. Президент Худодан қўрқиши ва тўғри ишлашга ҳаракат қилишини қўшимча қилган.

Атамбаевнинг ҳисбга олиниши

7 август куни кечқурун Кой-Таш қишлоғида Атамбаевни қўлга олиш бўйича амалиёт амалга оширилди, аммо у унинг тарафдорлари томонидан йўққа чиқарилди. 8 август куни ҳуқуқ тартибот органлари такрорий амалиётни амалга оширдилар, оқибатда сиёсатчи таслим бўлди. Худди шу куни 26 август санасига қадар Атамбаевни ГНКБ СИЗОсида қолдириш қарори қабул қилинди. Шунингдек, унинг бир неча тарафдорлари ҳам ҳибсга олинган. Ҳозирда Атамбаевга қатор жиноятларни содир этганликда айбловлар қўйилган.