Германия матбуоти НАТОнинг Россияга ҳужум қилиш "репетиция"сини фош қилди

АҚШ ва Европа қўшинларини иштирокида “Европа ҳимоясичи – 2020” деб номланган энг катта ҳарбий ўқув машғулотларини ўтказиш режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 дек – Sputnik. Германиянинг нашри Junge Welt ёзишича, АҚШ ва Европа қўшинларини иштирокида 25 йил давомида “Европа ҳимоясичи – 2020” деб номланган энг катта ҳарбий ўқув машғулотларини ўтказиш режалаштирилган. РИА Новости хабарига асосан.

Германия нашри Россиянинг НАТОга кириши муҳимлигини тушунтирди

Мақола муаллифи ёзишича, сценарийга кўра, йил бошида бошланадиган тадбирларда ҳарбийлар Атлантикадан Ғарбий Европага жўнатилади. Кейинчалик Польша ва Болтиқбўйи давлатларига – “имкон қадар Россия чегарасига яқин” жойга олиб борилади.

“Расмий равишда, бу АҚШ ҳарбийларининг машқлари, аммо аслида НАТОга аъзо давлатлар Россия билан уруш бўлган тақдирда ҳужум қилишни репетиция қилишади”, - деб ёзилган мақолада.

Junge Welt маълумотларига қараганда, машқларнинг бир қисми сифатида, америкаликлар қўшинларнинг Европага кўчиши пайтида логистика самарадорлигини синаб кўришади ва Германия ушбу тадбирда муҳим рол ўйнайди.