Қримда ЕИнинг Қрим кўприги бўйича эътирозларига жавоб беришди

Қрим парламенти вице-спикери Владимир Бобков сўзларига кўра, ЕИ ўз позицияси сифатида иккиёқлама стандартларни намоён қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Европа Иттифоқи Керч бўғози орқали кўприк қурилиши атрофида сиёсий ўйинга барҳам бериб, икки томонлама стандарт сиёсатидан йироқлашиши лозим, деб баёнот қилди Қрим парламенти вице-спикери Владимир Бобков.

Владимир Путин Қрим кўприги бўйлаб темир йўл ҳаракатини очиб берди

Россия президенти Владимир Путин душанба куни Қрим кўприги бўйлаб йўловчи ташиш темир йўл ҳаракатини расман очиб берди. Шу билан бирга юк темир йўл алоқаси 2020 йилнинг 1 июлидан йўлга қўйиш режалаштирилган. Шундан сўнг ЕИ ташқи алоқалар бўйича европа хизматининг расмий сайтида темир йўл ҳаракати очилиши "Россия томонидан Украина суверенитети ва территориал яхлитлигининг яна бир бузилиши" эканлиги айтилган баёнот пайдо бўлди.

"Аллақандай балл ва бонуслар олиш мақсадида, Қрим кўприги атрофида сиёсий ва дипломатик ўйин олиб боришни тўхтатиш керак. Керч бўғози устидан кўприк қурилиши - бу тарихий воқелик, ва буни тан олмоқ жоиз. Россия яна бир инфратузилмавий ғалабани амалга оширди", - деди РИА Новостига Бобков.

Унинг сўзларига кўра, ЕИ ўз позицияси сифатида иккиёқлама стандартларни намоён қилмоқда.

"Шундай мисоллар борки, европаликлар бу сингари инфратузилмавий муваффақиятларга қувонишарди (Дания ва Швеция ўртасидаги Эресун кўприги), бугун эса улар негадир афсус билдиришмоқда. Буларнинг барчаси иккиёқлама стандартлар сиёсатидир. Кўприк қурилиши сингари ютуқли ишни "минус" белгиси билан баҳолаш жуда қийин, шу боис, ЕИнинг баёноти ёвуз ният билан билдирилган", - деб таъкидлади", - дея қайд этди регионал парламент вице-спикери.